IQ ни ошириш учун оддий, лекин самарали усуллар

Қандай қилиб оддий усуллар билан ақлий салоҳиятни ошириш мумкин?

Соғлом турмуш тарзи, ўқиб-ўрганиш, кроссворд ечиш … Буни деярли барча билади, бунга ҳам амал қилиш керак. Бугун эса сизларга юқоридагиларга қўшимча равишда яна бир нечта тавсияларни бериб ўтамиз.

1-қоида. Тонгда 1 стакан илиқ сув ичинг.

Диетологлар эрталаб ўйғонгач 1 стакан илиқ сув, табга кўра бир неча томчи лимон шарбати билан ичишни тавсия этадилар. Бу организмни, ичакларни тозалаш, модда алмашинувини яхшилашга ёрдам беради

Уйқу нафақат дам олиш дегани, бу мия учун тўлақонли меҳнат ҳамдир. Бу вақт оралиғида у кун давомида олинган ахборотларни қайта ишлайди, хотирага жойлайди, хулосалар тайёрлайди….. Ўртача уйқу 6 -9 соат давом этса бу вақт оралиғида ишлаётган мия озуқа олмайди, энг мухими у сув билан ҳам таъминланмайди, намлик камайиши, ақлий фаолиятга салбий таъсир кўрсатади. Кўпчилик эрталабдан калласи яхши ишламаётганидан нолиши бекоргамас.

Ўйғонгандан сўнг 1 стакан, яхшиси икки стакан сув ичиш миянинг яхши ишлашини таъминлашнинг энг яхши усули.

2-қоида. Ўзингиз билан ён дафтар олиб юринг.

Одатда ғоялар миямизга кутилмаганда келади, масалан эрталабчи чой вақтида, йўлда ёки транспортда. Иш столимизга борганимизда эса уни элас-элас эслаймиз: зўр нарса ўйлагандим, нима эдия, … ха майли…..

Бу жараён ҳаммамизга таниш. Миямиз турли ғоя ва фикрларни ишлаб чиқараверади, биз эса уни ривожлантирмаймиз, охир-оқибат бундай йўқотишлардан кейин мия “ўйлаб қолади”: агар у хеч кимга керак бўлмаса, нима кераги бор бундай ижодкорликни?…  Натижада янги-янги ғоялар сони кескин қисқаради.

Мана шунинг учун, сизда доим ён дафтар бўлсин: ғоя, таклиф, эскиз ва хаказо барини ёзиб боринг, шунда мия бекорга ишламаётганини хис этади ва ижод  қилишда давом  этади.

3-қоида. Ижтимоий тармоқларга кунига ярим соатдан ортиқ вақт сарфламанг.

Мия – мослашувчан: у сиз қандай маълумотлар билан тўлдираётган бўлсангиз шу нарсага жуда тез мослашиб олади. Миянгизни латифалар, расмлар, бемаъни фикрлар билан “озиқлантирсангиз”, у хотиржамликка берилади ва ишламай қўяди. Уни математика, мантиқ билан тўлдиришга харакат қилинг, шунда у формулалар, мантиқий кетма-кетликлар билан ишлашни бошлайди.

Шундай экан уни фақат керакли ва мухим маълумотлар билан озиқлантиринг. Агар сиз бироз танаффус қилишни истасангиз 10-15 дақиқага (бундан кўп эмас) ижтимоий тармоқларга “сайр қилинг”. Бу нарса кунига 2-3 мартадан ошмаслигига қатъий эътибор қилинг.

4-қодиа. Кундузи бироз мизғиб олишингизга имкон беринг.

Қисқагина кундузги уйқу билан миямизга “хаво алмаштиришга” ёрдам берган бўламиз. Нафақат кечаси, кундузи ҳам ухлайдиганлар тез ва самарали билим олишар, яна  фойдали қарорлар қабул қилишар экан. Тушликдан сўнг озгина ухлаб олиш иш фаолиятини ошишига ҳам олиб келади.

5-қоида. Ўзингиздан ақлли инсонларни кузатинг (қидиринг)

Шундай гап бор: агар шахматда ютишни истасанг, ўзингдан кучсиз рақибни танла, агар шахматни яхшироқ ўрганишни истасанг, ўзингдан кучли рақибни танла. Агар биз хар доим ўзимиздан билими, дунёқараши бироз паст бўлганлар билан суҳбатда бўладиган бўлсак, ўзимизда фахрланиш ҳиссини туямиз, афсуски бу нарса бизни ривожланишимизга имкон яратмайди. Шунинг учун иқтидорли, ғайратли ва тиришқоқ инсонлар билан яқинроқ бўлинг, улардай бўлишга харакат қилинг.

6-қоида. Режалаштиринг.

Эрталаб (ёки кечқурун) 10 – 15 дақиқани бугунги (ёки эртанги) кун учун режа тузишга сарфлашни одат қилинг: бажарадиган ишларингизни ёзинг, уларга вақт ажратинг ва бажариш вақтини ҳам кўрсатиб ўтинг. Бу нарса нафақат кунингизни баракали бўлишини таъминлайди, шу билан бирга интизомли бўлишга ва натижага эришишга олиб келади.

SAYTDAGI MAQOLALARDAN FOYDALANMOQCHI BO`LSANGIZ ALBATTA INFODAVRON.UZ SAYTINI KO`RSATIB O`TING.

Agar saytda imlo xatolarini ko`rsangiz xatoni belgilab Ctrl+Enter. tugmasini bosib yuboring.

(Visited 68 times, 1 visits today)

Sizni qiziqtirishi mumkin

Sharh qoldiring!

avatar
Saralash:   yangi | Eski | Ko`p ovoz olganlar
Javlonbek
Mexmon

Bajarish vaqtini ko’rsatib qo’yish fikriga qo’shilolmayman. Chunki o’sha vaqtgacha senda boshqa o’ylamagan tasodifiy ish chiqib qolishi mumkin. Shuning uchun ham vaqtni belgilamagan maqul. O’sha vaqtda shu ishni bajarolmasang ho’rsinib qolaveramiz.

0001
Mexmon

Biz kutmagan mutlaqo boshqa vaziyatga duch kelishimiz ham mumkin. Shuning uchun barisini o’ylaganimizdan sifatli bo’lishiga erishish kerak. Buning uchun esa muntazam qatiiy tartib intizom kerak.

Bunyod
Mexmon

Eng avvalo nazarimizga olmaydigan va bizni ijobiy fikrlawga tosqinlik qiladigan eng ki4ik detallarni ozgartiriwdan bowlawimz kere db oyliman. 4unki, ular toplanib maqsadimizga tosiq boladi. 1 tom4i yomgir bizga tasir etmasligi mumkin, ammo tom4ilar toplami va davomiyligi (sel) bizni 4o4itib qoyadi

wpDiscuz

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: