Пулни сақлаш ва уни кўпайтиришнинг 12 қоидаси

Пулни сақлаш ва уни кўпайтиришнинг 12 қоидаси.

Пулни қандай қилиб бефойда сарфламаслик ва кўпайтириш мумкин!? Тадқиқотлар кўрсатишича 100 та тадбиркордан атиги 4 тасигина бой-бадавлат бўлишга эришар экан. Қолганлари эса аввалида пул топишни бошлайдилар, кейин эса хеч нарсани ўйламасдан пулларини бефойда сарф этадилар.

Сиз ҳам тадбиркорлик билан шуғулланишни бошламоқчи бўлсангиз, қуйидаги 12 қоидага амал қилинг!

Кўп пул орттириш – жасорат,

сақлаш – донолик,

уни сарфлаш – санъат.

© Бертольд Авербах

Пулни сақлаш ва уни кўпайтиришнинг 12 қоидаси.

1-қоида.

Пулни фақат ўзингиз тушунадиган соҳага сарфланг.

Бу бир неча сўздан иборат содда ва қисқа қоида, молиявий дунё йўқотишларининг тўртдан бирини олдини олади.

 2-қоида.

Пулни ҳеч қачон қандайдир тазйиқ остида сарфламанг

Бу қоидани тадбиркорликка нисбатан ҳам, молиявий фаолиятга нисбатан ҳам қўллаш мумкин. Хар бир инсон пулини тазйиқ остида харажат қилмаслик, қарз бермаслик, нимагадир  сарфламаслик принципларига қаттиқ риоя қилиши керак.

3-қоида.

Пулни келгуси режаларингизга киритманг, ўзингизники қилиб олинг

Молия дунёсида ҳамма олиб сотарлик билан шуғулланади. Ҳаммаси таваккал қилади. Хар бирининг ўз мақсади ва уни амалга ошириш йўллари бор, улар ё ютқазади ёки ютади.

4-қоида.

Пулни қайта сотиш мумкин бўлган нарсага сарфланг

Бу қоидага асосан, хеч қачон сотиш имкони йўқ нарсалар билан шуғулланманг. Бу қоиданинг қанчалик мухим эканлигини билмоқчи бўлсангиз, хохлаган таниқли бизнесменлардан сўранг. Бу қоидани унутган хар бир йирик бизнесмен яхшигина йўқотишларга чидашига тўғри келган.

5-қоида.

Ўз вақтида фойдангизни олинг

Кўпинча қўлоққа чалинадиган гап “Афсус, сотиш мумкин бўлган имкониятни қўлдан чиқардим”. Балки сиз ҳам шундай дейишга улгургандирсиз!?

 6-қоида.

Ўз банкирингизни эшитинг

Молиявий “жунгли”да на бир харита, на бир йўл йўқ. Бу ерда хар ким ўзини мўлжалдан адашгандай сезади. Лекин ўз ҳаётини шу “жунгли”да ўтказган кишилар бу ернинг қонунларини ва хатарларини жуда яхши биладилар. Шуларни эътиборга олган холда банкирларга суянишингизга тўғри келади.

7-қоида.

Арзон вақтида сотиб олинг, қиммат бўлганда сотинг

Қоида бир нечта сўзлардан ташкил топган, агар сиз уни амалга ошира олсангиз, бутун бир мол-дунёни тўплай оласиз. Бу хақда гапириш осон, лекин буни  журъат топиб, мустақил бажара оладиган одам мингтадан битта бўлади.

8-қоида.

Пулни “ОБОРОТ”да ушланг

Ҳар бир сўм – кичик бир ишчи дегани. Шундай қилингки у ухлаб ётмасин, у ишласин. Бир неча ҳафтадан кейин, қанчадир пулни ўзи билан олиб келсин.

 9-қоида.

Бизнесга қанча сармоя кирита олсангиз, шунча у билан машғул бўлинг

Тадбиркорларга ҳаммасидан керакли бўлган журъат қилиб кредит-маслаҳат олинг.

10-қоида.

Ривожланиш билан машғул бўлинг, мақтанчоқлик билан эмас

Кўпгина тижорий фирмалар шу қоидага амал қилмагани учун касодга учради. Улар мақтанчоқлик ва ривожланишни ажрата олишмаган.

11-қоида.

Ҳеч қачон қарз берманг

Қани эди бу сўзларни биронта инсон менга 15 йиллар олдин айтганида борми, яхшигина маблағимни ва кўпгина дўстларимни сақлаб қолган бўлар эдим.

12-қоида.

Пулларингизни бутун бир соҳага тикинг ва нархларни бошқаринг

Бу қоида буни тушунадиган ва амалга ошира оладиганларга кўп маъно англатади.

Maqola tarjimasi uchun Xayrullo Xasanov akaga katta raxmat!

SAYTDAGI MAQOLALARDAN FOYDALANMOQCHI BO`LSANGIZ ALBATTA INFODAVRON.UZ SAYTINI KO`RSATIB O`TING.

Agar saytda imlo xatolarini ko`rsangiz xatoni belgilab Ctrl+Enter. tugmasini bosib yuboring.

(Visited 570 times, 1 visits today)

Sizni qiziqtirishi mumkin

Sharh qoldiring!

avatar
Saralash:   yangi | Eski | Ko`p ovoz olganlar
Bilmasvoy
Mexmon

Bu qoidalarni ma’nosini tushunib olsa, samara beradimi?

Husniddin
Mexmon

Maqola uchun rahmat! Biznesimga turtki berib kelyapsiz…

Xayot
Mexmon

Davron aka , avvalo yahshi mikrafon olishingizni so’rardim.. Keyin ovozga effect berilsa yahshi chiqadi, xar bir qoidani alohida o’qib keyin montaj qiling, siz adashib, orada chuchkirib yuboryabsiz!!

Bobur
Mexmon

Raxmat! ma’lumotlar uchun.

wpDiscuz

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: