Yayov yurishning 7 ta foydasi
Яёв юришнинг фойдаси
Нима деб ўйлайсиз, Сизнингча бир кунда қанча муддат яёв юриш керак?
Умуман олганда яёв юришнинг фойдаси жуда катта. Ҳозир биз унинг асосийларини санаб ўтамиз.
Буюк Британия соғлиқни сақлаш департаменти маълум қилишича, соғлом киши бир кунда 10 минг қадамдан кўп яёв юриши керак экан.
Келинг яёв юришнинг фойдали жихатларини биргаликда санаб чиқамиз:
1-фойда. Ортиқча вазндан халос қилади
“Мен кўп яёв юраман, лекин хеч озмайман” бундай вазият кўпчиликка таниш. Лекин физиологлар яёв юриш ортиқча вазндан қутулишга ёрдам беришини таъкидлашади. Бунинг учун 2 шартга жавоб бериш талаб қилинади:
- Биринчидан, тезлик 6 км/соатдан кам бўлмаслиги керак, (бу дегани ўрта бўйли инсон учун дақиқасига 120 – 150 қадам);
- Иккинчидан, бундай суръатда камида ярим соат юриш керак. Натижага эришиш учун кунига 1 – 1.5 соат юриш тавсия этилади.
Шундай тартибда яёв юришни канда қилмасангиз, спорт залдаги машқларсиз ёки қатъий пархезсиз ҳам ойига 2 – 5 кг дан халос бўлишингиз мумкин!
Тезликни ёки вақтини камайтириш яъни шунчаки сайр, афсуски кутилган натижани олиб келмайди. Бунинг учун инсондан бироз қатъият талаб этилади, акси бўлса самараси сезилмайди.
Спортча юриш билан шуғулланувчи инсонлар хар босиб ўтилган 50 км га 5 кг гача ортиқча вазндан халос бўлишади.
2-фойда. Асабийлик ва сколиозни олдини олади.
Ўтирамиз, баъзан букчаямиз. Яёв юрганда эса хохласак-хохламасак гавдамизни текис ва тўғри тутиб туришимизга тўғри келади.
Сайр қилиб юрганимизда ички органларимиз ўзининг тўғри жойида жойлашади ва уларга оғирлик тушмайди, яъниким организмимиз дам олади.
Яёв юришнинг фойдасини янаям ошириш учун, гавдангизни тўғри, елакаларингизни текис тутинг.
3-фойда. Томирларни мустахкамлайди.
Юриш давомида енгил тебраниш бу умуртқаларимиз ва тиззаларимизга ёқимли массаж дегани. Сайр қилиб юриш билан сиз остеохондрозни, шу билан бирга қон-томирлари билан боғлиқ касалликларни олдини олган бўласиз.
4-фойда. Тери холатини, юз ранггини тиниқлаштиради…
Шу билан бирга соч, тирноқ холатини яхшилайди. Яёв юриш жараёнида нафақат умуртқа, шу жумладан ички органлар ҳам енгил массаж олади. Бу буйрак, жигар, ичакларда қон айланишини енгиллаштиради, организм керакли озуқа ва кислородга тўйинади, томирларимизда йиғилиб қолган зарарли моддаларни ювиб кетади. Бу холат ўз навбатида юзимизда намоён бўлади: зарарли моддалардан тозаланиш тери тиниқлиги билан, қон айланишининг яхшиланиши эса соч ва ва ёноқларни жилоланиши билан намоён бўлади.
5-фойда. Қон босимини меъёрлаштиради.
Яёв юрган вақтимизда, қон айланиши тезлашиб томирларимизни “массаж” қилади, бу унинг эгилувчанлигини ошириб, инсултни келтириб чиқарувчи холестеринни ювиб ташлайди. Қон босимини меъёрлаштириш, бу гиретония ва гипотонияга чалиниш эҳтимолини камайтиради.
6-фойда. Ижодий фикрлашни оширади
Яқинда Стэнфорд университети тадқиқотчилари икки гурух яъни кўп ва кам яёв юрадиганлар орасида тажриба ўтказишди.
Маълум бўлдики яёв юришни хуш кўрувчиларнинг ижодий ёндошуви ўртача 60% га ошиб, улар томонидан ноодатий ғоялар ва уларнинг ечимини бериш бошқаларга нисбатан 1,5 баробар кўп бўлар экан.
Ўз ўрнида, Apple асосчиси Стив Жобс яёв юришни ёқтириши билан машҳур бўлганлигини айтиб ўтиш жоиз. Айфон “ота”си тез-тез бизнес учрашувларга ҳам яёв борган. Шу ўринда “Фейсбук” асосчиси Марк Цукербергнинг ҳам шундай одати бор.
7-фойда. Ёлғиз қолиш имкониятини яратади
Хаттоки экстравертлар ҳам вақти-вақти билан ўзи билан ёлғиз қолиши керак. Бу нарса миямиздаги ўй-хаёлларни тартибга келтиришга, бўлиб ўтган воқеа ходисаларни яна тахлил қилишга, стресслардан халос бўлишимизга ёрдам беради.
Тез юриш қандай бўлади? Секин юришчи?
Физиологларнинг фикрича, инсон учун яёв юришнинг 2 тури фойдали: секин, лекин узоқ ёки бўлмасам тез, ўз ўрнида 30 – 40 дақиқа атрофида.
“Секин” ва “тез” юришни таърифлаб ўтамиз:
Жуда секин юриш – дақиқасига 60 – 70 қадам;
Секин юриш – дақиқасига 70 – 90 қадам;
Ўртача тезликда юриш – дақиқасига 90 -120 қадам;
Тез – 120 – 140 қадам;
Жуда тез юриш – 140 ва ундан кўп.
Tarjima uchun Хайрулла Хасанов akaga kotta raxmat
Tog’risini aytsam davron aka sizga bunaqa videolar qo’yish yarashmabdida.